Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси

Сайловлар демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқимизнинг ўз хоҳиш-иродасини билдириши, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларидаги иштирокининг асосий шаклидир. Ўзбекистонда амалга оширилган босқичма-босқич ва изчил ислоҳотлар самарасида энг юксак демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, Сайлов кодексида мустаҳкамланган ҳар кимнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини таъминлайдиган сайлов тизими яратилди.
Маълумки, шу йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонда давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига — Олий Мажлисга ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.
Барча сиёсий партиялар қатори Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ҳам бу жараёнга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан маҳаллий партия ташкилотлари ходимларининг сиёсий билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусидаги семинар-тренинг ташкил этилди.
Унда маҳаллий партия ташкилоти ходимлари сайловга оид мавзуларда маърузалар тинглаб, замонавий сайлов тизими, ривожланган давлатлар тажрибаси ҳақида айтилган маълумотлар орқали жараён ҳақидаги билимларини янада бойитди.
Давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига бўлиб ўтадиган навбатдаги сайловларда нафақат иштирок этиш, балки ғолиб чиқиш ЎзМТДП учун катта аҳамият касб этмоқда. Шунинг учун, барча даражадаги партия ташкилотларининг асосий фаолияти бўлажак сайловларда энг олдинги қаторда бўлиш масаласига қаратилмоқда.
3 кун давом этган ўқув семинар давомида иштирокчилар сиёсий билимларга эга бўлди. Партия ходимларининг сайлов жараёнларига тайёргарлик ҳамда “Сайлов кодекси”нинг мазмун моҳияти, номзодлар билан ишлаш, уларни танлаб олиш борасидаги билимлари яна бир бора мустаҳкамланди.
Семинар давомида номзодлар танлаш, нотиқлиқ маҳоратини ошириш, ижобий имижни яратиш, кузатувчилар, ваколатли вакиллар ва ишончли вакиллари мунтазам ишлаш, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш каби амалий машғулотлар ўтказилди дейди, ЎзМТДП Мўйноқ туман Кенгаши раиси Жамила Уразбаева. Бу каби семинар-тренингларнинг ўтказилиши сайловларда ижобий натижага эришишда муҳим аҳамият касб этади деб ўйлайман.
Шунингдек, семинар-тренингда сиёсий партияларнинг сайлов кампаниясидаги иштироки, сайлов компанияси тактикаси, самарали сайлов дастурини ишлаб чиқиш, партия ва номзодлар имижини шакллантириш йўллари ҳамда усуллари хусусида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Мырзахмет Тажимуратов,
ЎзМТДП ҚР Кенгаши етакчи мутахассиси