Мақолалар

Тўйлар бўлсин зўр бўлсин эл оғзида юрсин

Ҳа шундай замонда яшаябмиз. Тўйларимиз бир-биридан файзли баракали бўлябди деймизу, лекин танганинг иккинчи тарафи бўлгандай унинг ҳам иккинчи тарафи бор. Ҳар кунимиз тўй лекин ким ўзарга ўйнаётганимиз ёлғон эмас. Ҳудди сан’аткорлардай бир биримиздан кўчириб эл оғзига тушушни жуда яхши кўрамизда. Тўйнинг тараддуди тўйни ўтказишдан катта муаммо. Оддий мисол қизнинг қалин пулини олди бериш қилиш ҳудди мол бозорда савдо кетаётгандай гўё. Бир давлатда, бир жойда яшашимиздан қаът’ий назар қизнинг пули ҳар бир миллат вакиллари учун ҳар хил. Ҳаётий воқеа яқинда дўстим уйланишга қарор қилди. Тўй тараддудиям бошланди ярим маросимлар ўтказилиб бўлди қалин пулини бериш вақти келганда дўстимдан ҳаммаси тугади деган СМС келди. Кейин билсам иккала тараф қалин пулини келиша олишмаган экан. Наҳот ўша пул икки ёшни бахтли қилса? Яна оз-мунча пул эмас ўттиз беш миллион, ундан кейинги ҳаражатларини айтмай қўяқолай. Ўзи тўй қарзлар эвазига ўтади кўп ҳолларда. Тўйдан кейин эшик тинмай, телефон тинмай қарзларни сўрашади. Ана ўшандан кейин жанжаллар бошланади. Москвага билет олинади. Халқимизда гап бор, тўйдан кейин «қаттиқ нон кемирамиз», бу бекорга айтилмаган. Тўғри орзу ҳавас ҳаммада бўлади лекин шароитга ҳам қараш керак,да бошқадан қараб тўй қилгандан Ўй қилиб тўй қилган яхши эмасми?

Тўйлар бўлсин зўр бўлсин, Тўйдан кейин қулоқ тинч бўлсин.

Акмал Сражатдинов
Бош муҳаррир ўринбосари

You may also like

Comments are closed.