Янгиликлар

CCВ: 2,6 миллион нафардан ортиқ юртдошимиз ZF-UZ-VAC2001 билан эмланган

ССВ Матбуот хизмати коронавирусга қарши вакцинациянинг ярим йиллигини таҳлил қилишда давом этади.

Айни пайтда юртимизда 5 турдаги вакцинадан эмлаш жараёнларида фойдаланилмоқда.

Ярим йил давомида жами 20 781 994 доза вакцина қўлланилган бўлса, шундан 78 фоизи ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидир.

Жами қўлланилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси 16 120 621 дозага етган.

Шу пайтга қадар Ўзбекистонга 20 499 668 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси келтирилган. Шунингдек, ушбу вакцинани юртимизда ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча “Jurabek Laboratories” қўшма корхонаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 458 820 дозасини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакилларига топширди.

Айни пайтда 2,6 миллион нафардан ортиқ юртдошимиз ўзбек-хитой вакцинаси билан тўлиқ эмланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

ssvuz

You may also like

Comments are closed.