Янгиликлар

Табиий газ учун тўловлар онлайн тизимга ўтказилмоқда

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ барча истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида, фойдаланилган табиий газ учун тўловларни онлайн тизимига ўтказмоқда. Бу ҳақда акциядорлик жамияти матбуот хизмати маълум қилди.
 
Маълум қилинишича, газ учун тўловларни уйдан чиқмаган ҳолда “Payme”, “Oson”, “Click”, “Paynet” мобил тўлов тизимлари орқали, шунингдек, жойлардаги тижорат банкларининг тўловларни қабул қилиш пунктлари ва кўплаб маҳаллаларда фаолият юритаётган “Paynet” шохобчалари орқали амалга ошириш имконияти мавжуд. 
 

“Шунинг учун, истеъмолчилар тўловни амалга оширишда газ таъминоти ташкилотларига бориб, қимматли вақтларини кетказишга ҳожат йўқлиги маълум қилиниб, яратилган имкониятлардан кенг фойдаланиш тавсия этилади”, – дейилади хабарда.

 
Қайд этилишича, фаолият олиб бораётган шахобчалар ва мобил иловалар орқали кўрсатилган хизматлар учун тўловларни “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ўз зиммасига олган бўлиб, ушбу жараён барча тўлов тизимлари билан тегишли шартномалар асосида амалга оширилмоқда. Аҳоли томонидан амалга оширилаётган тўловлар ортиқча фоизларсиз қабул қилинади.

You may also like

Comments are closed.