Янгиликлар

Дунёнинг энг бойлари рўйхати ўзгарди

🔹️ Илон Маск яна бир бор дунёнинг энг бой одамига айланди. Forbes нашрининг хабарига кўра, душанба куни унинг бойлиги биринчи марта $200 млрддан ошди.

Tesla котировкалари ўсиши туфайли 27 сентябрьда Маскнинг бойлиги $3,8 млрдга ошди. Forbes Real-Time рейтингида Маскнинг умумий бойлиги $203,4 млрдга баҳоланмоқда.

Айни пайтда Джефф Безос $197,7 млрд билан дунёнинг энг бой миллиардерлари рейтингида иккинчи ўринда бормоқда. Бернард Арно эса $175,2 млрдлик бойлиги билан учинчи ўринни эгаллади.

UZBEKISTANUZ

You may also like

Comments are closed.