Янгиликлар

Прокурор ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини қўллаб-қувватлаш, уларга алоҳида эътибор бериш, ғамхўрлик қилиш инсоний фазилатлар билан бир қаторда савоб иш ҳисобланади. Беруний тумани 2-сектор ҳудудида 14 та умумий ўрта таълим мактабларида, 28 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари таълим-тарбия олади. Вояга етмаган мактаб ўқувчилари билан туман прокурори Р.Халмуратов самимий давра суҳбати ўтказиб, уларнинг келажакдаги орзу истакларини тинглади. Учрашув ёшлар учун мотивацияларга бой тарзда бўлиб ўтди. Туман прокурори ўқувчилар билан суҳбат давомида йил охирида якунланувчи 1-2 чоракда фақат аъло баҳога ўқиган ўқувчига велосипед совға қилиши ҳамда республика фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришган ўқувчининг айтган истагини бажаришга келишиб олинди.Бундан руҳланган болаларни тадбиркор ҳомий И.Эгамбердиевнинг махсус куз-қиш мавсуми учун кийим-кечаклари болаларга совға қилинди.

Таълимдаги рағбатларнинг ўрни юқоридир. Ўқитувчининг аъло баҳо ёнига юлдузча ёки байроқча қўшиб баҳо қўйиши ҳам ўқувчини бир поғона юқорига кўтаради. Бугунги «Прокурор ва ёшлар» учрашуви ҳам шундай кўтаринки руҳда, ўзаро фикр алмашиш кўринишида бўлиб ўтди. Демак бир қанча ёшларнинг билимга, китобга бўлган қизиқиши янада ортди. Мақсадимиз эса етук, билимли, комил инсонларни тарбиялашдан иборат.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

You may also like

Comments are closed.