Янгиликлар

Нукус шаҳрида дарахтларнинг ноқонуний кесиб ташланганлиги аниқланди

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Нукус шаҳар назорат инспекцияси ва ИИБ ППХ ва ЖТСБ xодимлари билан ҳамкорликда экология соҳасига оид конунбузарликларнинг олдини олиш бўйича навбатдаги назорат рейд тадбирлари олиб борилди. Рейд давомида Нукус шаҳар Ақмаңғыт гузари бўйида яшовчи фуқаро К.К томонидан дарахтларнинг ноқонуний кесиб ташланганлиги аниқланди. Бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-модда 1-қисми билан жарима ҳамда табиатга етказилган зарарни қоплаш белгиланди.

You may also like

Comments are closed.