Янгиликлар

Тўрткўлда тадбиркорлигини ривожлантирмоқчи бўлган фуқарога Халқ банки тўсқинлик қилмоқдами?

Kar24.uz сайтига Тўрткўл туманида яшовчи фуқарода мурожаат келиб тушди. Фуқаро мурожаатида банкга креди сўраб мурожаат қилганини, аммо орадан анча вақт ўтишига қарамасдан банк ҳар хил сабаблар билан кредит ажратмаётганини ёзган.

Мен Тўрткўл туманидан Курбанбаев Бобурман. Менинг балиқчиликни ривожлантиришга ихтисослашган «Улугбек-Камолбек Неw» фермер хўжалигим бор. Мамлакатимизда балиқчиликга кенг эътибор қаратилаётгани сабабли ўз фаолиятимни бошладим. Апрель ойида Тўрткўл тумани Халқ банкига кредит сўраб бордим, менга кредит ресурс йўқ деб қайтаришди, эшитишмадиям. Марказий банкга мурожаат қилдим, кейин менга Халқ банкидан қўнғироқ қилишиб чақиришди, борсам менга кредит ажратилишини айтишди. 50 миллион сўм кредит сўрадим, рози бўлишди, бориб мониторинг ўтказишди. Кейин 50 миллион сўм кредитга гаров талаб қилишди. Мен 90 миллион сўмга баҳоланган дўконимни гаровга қўйдим. Орадан 2 ой ўтиб мени яна чақиришди. Сизга 50 миллион сўм эмас, 35 миллион сўм кредит ажратамиз, ёнига кафиллик ҳам қўшасиз дейишди. Хўп деб ҳужжатларни тақдим қилдим. Орада яна вақт ўтди, нотариус ҳужжатларини сўрашди. Мен ўйланиб қолдим 35 миллион сўмлик кредит учун нега 90 миллион сўмлик дўкон ва йиллик даромади 40 миллионлик кафил қўйишим керак деб кредитни рад этдим. Фақат кафиллик билан қанча кредит беришларини сўрадим, улар 20 миллион дейишди, унга ҳам рози бўлдим. 2-3 марта кафиллик бўлган акамни чақириб имзо қўйдиришди. Орадан 2-3 ой ўтди, ҳеч қандай янгилик йўқ. Бугун эрта деб юришибди, ҳар куни шу аҳвол. Балиқ боқиш мавсуми ҳам ўтиб кетди, аммо кредит йўқ. Бундай ноҳақликдан чарчадим, тушунмай қолдим менга банк томонидан санкция қўйилганми ёки президент қарорлари бизни туманимизга келмаганми? Ёки бу Тўрткўл тумани Халқ банки хусусийми? Тушунмай қолдим. Қани тадбиркорларни қўллаб қувватлаш марказию қани ҳақиқат?!

You may also like

Comments are closed.