Янгиликлар

Ўзбекистонда вояга етмаганларни жиноий жавобгарликка тортиш ёши ўзгариши мумкин

Қонунчилик палатасида «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Маълум бўлишича, қонун лойиҳаси билан Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилган. Бунда вояга етмаганларни жиноий жавобгарликка тортиш ёшини ўн уч ёшдан ўн тўрт ёшга кўтариш, Жиноят кодексининг 128- (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) ва 129-моддалари (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) санкцияларини кучайтириш назарда тутилган.
Шунингдек, ҳужжатда вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳни сўроқ қилишнинг умумий давомийлиги кун давомида тўрт соатдан ошмаслигини белгилаш қайд этилган. Шу билан бирга, вояга етмаган жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи ёки айбланувчини сўроқ қилишда психолог иштирок этишини таъминлашга қаратилган нормалар киритилмоқда.

You may also like

Comments are closed.