Янгиликлар

“Сайловдаги менинг масъулиятим”

2021 йил 8 октябрь куни Ажинияз номидаги Нукус давлат педагогика институти мажлислар залида ЎзМТДП КР Кенгаши “Ёшлар қаноти” ва “Аёллар қаноти” томонидан “Сайловдаги менинг масъулиятим” ва Президентликка номзод Кодиров Алишер Келдиевичнинг сайловолди дастурини кенг тарғиб қилиш мақсадида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда ЎзМТДП ҚР Кенгаши ва партия Нукус шаҳар Кенгаши ходимлари, НДПИдаги БПТ аъзолари, сайловда илк бор иштирок этадиган ёшлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Президент сайловининг аҳамияти, ўзига хос жиҳатлари, Сайлов кодекси, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ҳамда қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида баътафсил маълумот берди. Шунингдек, ёшлар – сайловларга юртимиз ҳаётидаги энг муҳим, жамиятимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига дахлдор, ҳар бир сайловчи тақдирига таъсир кўрсатадиган сиёсий воқеа сифатида ёндашишлари лозимлигини алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод Алишер Қодировнинг таржимоий ҳоли ҳамда сайловолди дастури билан таништирди.

You may also like

Comments are closed.