Янгиликлар

Ўзбекистонда шахсий автомобилига эга аҳоли сони сўнгги 5 йилда 40 фоизга кўпайган – статистика

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда аҳолига тегишли бўлган автотранспорт воситалари сони ҳақидаги маълумотларни тақдим қилди.

Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг сони 2 955 295 тани ташкил этган. Бу 2020 йилга нисбатан 14,5 фоизга, 2015 йилга нисбатан эса 40 фоизга кўп.

Сўнгги 5 йилда аҳолига тегишли бўлган жами автотранспорт воситалари сони:

2015 йилда – 2 109 185 та
2016 йилда – 2 191 231 та
2017 йилда – 2 273 419 та
2018 йилда – 2 440 276 та
2019 йилда – 2 580 133 та
2020 йилда – 2 955 295 та

Бунда 100 та уй хўжалигига ўртача 50 та енгил автомобил тўғри келган.

You may also like

Comments are closed.