Янгиликлар

Берунийда «Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани»нинг янги биноси фойдаланишга топширилди

Бугун очилиш тадбири бўлиб ўтган, Беруний тумани 2 сектор ҳудуди Тинчлик ОФЙ «Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани» мазкур ҳудудда содир бўлиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга ва жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантиришга хизмат қилади. Бу ерда 2021 йил ҳисобида ҳуқуқбузарликлар аниқланмаган. Масканнинг афзаллик томони шундан иборатки маҳалла биноси, ҳуқуқ тартибот маскани ҳамда профилактика инспекторининг хизмат уйи ҳам бир жойда жойлашган. Бу эса аҳолига янада қулайликлар яратади.

Замонавий жиҳозланган хоналар барча қулайликларга эга.Кенг жамоатчилик иштирокида очилган маскан бўйича меҳмонлар ва нуронийлар ўзларининг илиқ фикрларини билдириб ўтди. Ташриф буюрган меҳмонлар яратилган шароитлар билан танишиб, истиқлол йилларида ички ишлар тизимига берилаётган эътибор натижасида юртимиз тинчлигини асрашда бор куч ғайратини аямай ҳизмат қилаётган соҳа ходимларининг иш шароитларини янада яхшиланаётганидан маъмнунлигини билдирди. Бинонинг очилиши 25 октябрь «Ички ишлар ходимлари куни» касб байрамига муносиб совға бўлди.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

You may also like

Comments are closed.