Янгиликлар

“Коррупция – миллий-маънавий хавфсизликка таҳдид”


Коррупцияга қарши кураш дунё миқёсида бугунги кунинг энг долзарб масалаларидан бир бўлиб қолмоқда вабу иллатга қарши кураш дунёнинг кўплаб мамлакатларини қамраб олмоқда. Ўзбекистон Республикаси ҳам коррупцияга қарши курашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Хозирги пайтда Республикамизда коррупцияга қарши кураш доирасида Қонун, бир қатор дастурлар қабул қилиниб,ўз навбатида, Прокуратура органлари томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида кенг қўламли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, бугун Қорақалпоқ Давлат Университети катта мажлислар залида Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси шахсий таркиб ходимлари ва ота-оналари иштирокида “Коррупция – миллий-маънавий хавфсизликка таҳдид” мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда, бошқарма бошлиғи И.Арзиев, бошқарма бошлиғи ўринбосари В.Ерниязова, Нукус шаҳар “Имам ишан Мухаммед” масжиди бошлиғи ўринбосари Ж.Искандеровлар чиқиб, мавзу юзасидан қатнашчиларга атрофлича тушунча бериб, маъруза ўқиб эшиттирдилар.
Жумладан, суд ва бошқа органлар қарорларини ижро этишда Қонунчилик талабларига тўлиқ риоя қилиш,коррупциянинг олдини олиш, қонун бузилишлар, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, суистеъмолчилик, порахўрлик ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борди.
Шунингдек, сўзга чиққан бир қатор ота-оналар томонидан мавзу доирасида аҳолининг ҳуқуқий билимини ўстиришда ходимлар фаоллигини ошириш юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.

You may also like

Comments are closed.