Янгиликлар

«Биосфера резерватимиз бир тарафдан сув тақчиллигидан азият чекса, бошқаси – қўриқхонага яқин жойда цемент заводини борлиги» – А.Туриев

Қуйи Амударё давлат биосфера резервати илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Ақилбек Туриев қўриқхона муаммолари, ҳайвонларнинг яшаш шароити, эко-муаммолар ҳақида маълумот берди.
Қуйи Амударё давлат биосфера резервати UNESCO бутунжаҳон биосфера қўриқхоналари тармоғига 16 центябр куни киритилгани маълум бўлганди.
Қуйи Амударё биосфера резервати Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Амударё туманлари ҳудудида жойлашган. У ерда ҳозирги кунда 419 турдаги ўсимликларнинг 2 тури, 36 турдаги ҳайвоннинг 1 таси, 43 балиқ турининг 12 таси ва 246 қуш туридан 23 тури Қизил китобга кирган.
Қуйи Амударё давлат биосфера резервати Марказий Осиёдаги энг йирик табиий тўқайлардан бири бўлиб, аста секин йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган ноёб экотизим ҳисобланади.
Бундан ташқари ҳайвонлардан Бухоро кийиги «Хонгул» учун қўриқланадиган табиий яшаш жойидир. Бухоро кийиги илмий жиҳатдан ҳам ўрганилади, асосий қисми қўриқхона ерларида ўзларига ем ва сув топади.
Охирги 5-7 йилда Амударё сатҳи анча пасайган, бу вазият давом этса сув тақчиллигига олиб келади, бутун флора ва фауна хавф остида қолади.
А.Туриевнинг айтишича: «UNESCO таркибига қўриқхонанинг кирганлиги – бу ижобий ҳолат, лекин ҳозирги кунда ўзгаришлар ҳали бошланмаган».
«Бу эндиликда дастур харитасига киритилади. Биорезерватда бундан ташқари жуда кўп муаммолар мавжуд. Қўриқхонага яқин жойда цемент заводи фаолият кўрсатади, ундаги икки насосдан ҳавога зарарловчи моддалар чиқади» – деб таъкидлади А.Туриев.

Бу нашр MediaNet Халқаро Журналистика Маркази томонидан Германиянинг Федерал Ташқи Ишлар Вазирлиги (Auswärtiges Amt) молиялаштирган ҳолда, DW Akademie оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилган “Марказий Осиёда трансчегаравий экологик ҳисобот беришга кўмаклашиш” лойиҳасининг бир қисмидир.

Видео муаллифлари: Жаннат Рахимова, Аброр Курбонмуратов

You may also like

Comments are closed.