Янгиликлар

Ўзбекистонда 14-30 ёш оралиғидаги хотин-қизларнинг 68 фоизи интернетдан умуман фойдаланмайди – ЮНИСЕФ

ЮНИСЕФнинг ёшлар ўртасида ўтказган тадқиқотларига кўра, Ўзбекистонда компютер саводхонлиги бўлмаган қизлар улуши 43,5 фоизни, ўғил болалар орасида эса 30 фоизни ташкил қилади.

14 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизлар ва ёш аёлларнинг эса 68 фоизи ҳеч қачон Интернетдан фойдаланмаган.

“Бу уларнинг таълим олиш ва меҳнат бозоридаги салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятларини сезиларли даражада камайтиради. Қизларнинг истеъдодлари очилиши учун уларга рақамли дунё борасида саводхонлик ва бу маконда зўравонлик хавфидан холи бўлган хавфсизлик зарур”, – дейилади ташкилот маълумотида.

You may also like

Comments are closed.