Янгиликлар

Тахиатошда дастлабки пластик карта кўринишидаги кадастр паспорти расмийлаштирилди

Фуқаро Худайбергенов Бахрам Шамуратович бундан салкам 5 кун олдин, ўзининг ҳовлисида қўшимча қилинган қурилиш ишлари амалга оширилганлиги сабабли, кадастр ҳужжатларини қайта расмийлаштириш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилган.
Мурожаат бўйича фуқаро Б.Худайбергеновнинг хонадонига ўз ер участкасидаги олдинги иморат ва унга қўшимча қилинган ёрдамчи хоналарга пластик шаклдаги кадастр паспорти расмийлаштирилди.
Олдинги, 10 варақдан иборат кадастр йиғма жилди ўрнига янги намунадаги QR-код матрих штрихли кодли битта варақдан иборат қоғоз шаклидаги ёки пластик кўринишидаги кадастр паспорти аҳоли учун қулай ва мукаммал ҳужжат саналади-дейди марказ мутахассиси А.Оразимбетов

You may also like

Comments are closed.