Янгиликлар

Мўйноқда тадбиркорлик субъекти фойдасига қарийб 270 млн. сўм ундириб берилди


Мажбурий ижро бюросининг Мўйноқ туман бўлими иш юритувида Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг жорий йилнинг 17 май кунги ижро ҳужжатига асос, ундирувчи «ERSULTAN NUKUS CITY» МЧЖ фойдасига қарздор Муйноқ тумани ободонлаштириш бошқармасидан жами 269 млн. 887,1 минг cўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро иши мавжуд бўлган.
Мажбурий ижро харакатлари давомида, қарздор корхона тегишли тартибда таништирилиб, ихтиёрий муддат ичида ижро ҳужжатини бажариш учун 15 кунлик муддат берилган.
Лекин, ушбу муддат оралиғида талаблар бажарилмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб қарздорнинг барча ҳисоб рақамларига таъқиқ ва инкасса топшириқномалари қуйилди.
Шунингдек, қарздорга тегишли бўлган трактори ва “ISUZU” автобус транспорт воситалари хатловга олинган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, 19 октябрь куни ундирувчи жамият фойдасига 269 млн. 867,5 минг сўм қарз ва почта харажати ундирилиб, ҳисоб рақамларига ўтказилиб берилди.
Шу сабабли, ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа орган хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддаси 1 қисмига асосан амалда ижро этилиб тамомланди.

You may also like

Comments are closed.