Янгиликлар

Қисқа муддатли халқаро кузатувчилар Қорақалпоғистонга келди



Мамлакатимизда ўтказиладиган муҳим сиёсий тадбирни кузатиш учун Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрган халқаро кузатувчилар 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссияси аъзолари билан учрашди.
Учрашувда Италия, Белгия, Польша, АҚШ, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатлардан ташриф буюрган кузатувчиларга 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссияси раиси У.Жалменов Қорақалпоғистонда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари ва бугунги кунда амалага оширилаётган тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида 656 та сайлов участкалари ташкил этилиб, 8 минг 386 нафар сайлов участкалари аъзолари тасдиқлангани ҳақида таништириб ўтди.
Кузатувчилар Қорақалпоғистонда қанча ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтганига қизиқди. Қорақалпоғистон Республикасида фаолият олиб бораётган 71 та ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилганлиги ва сиёсий жараёнларни ёритишда фаол иштирок қилаётгани айтилди.
– Ҳозиргина 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссияси раиси билан суҳбатлашдик. Округ раиси ҳудудда сайловга тайёргарлик жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берди. Биз, сайлов округида комиссия аъзолари ҳамда Матбуот марказида маҳаллий ва хорижий журналистлар учун яратилган шароитлар билан танишдик, – дейди ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросидан халқаро кузатувчи Йоахим Кецлер.
Сайлов жараёнларини кузатиш ва ёритиш учун халқаро кузатувчилар ҳамда ОАВ вакилларининг Қорақалпоғистон Республикасига келиши давом этмоқда.

1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссияси Матбуот маркази

You may also like

Comments are closed.