Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Прокуратура ташаббус кўрсатди

Президент илгари сурган 5 та ташаббусни амалда кенг жорий этиш, хусусан болаларни спортга янада кенгроқ жалб қилиш, уларни маънавий ва жисмоний ривожланиши, спортга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда БМТнинг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”га конвенцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини нишонлаш мақсадида 2019 йил 11 сентябр куни Хўжайли туманидаги 1-Республика болалар, Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт ва Халқ таьлими вазирликлари томонидан «Миллий кураш – миллий ғурур» шиори остида мусобақа ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси прокуратураси маълумот бермоқда.

Унда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва спорт мактабининг ўқувчилари иштирок этди. Ўзбекистон кураш федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси жамоасининг Осиё ва Жаҳон чемпионатлари ғолиблари “МАСТЕР КЛАСС”, кўргазмали чиқишларни намойиш этди.