МақолаларЯнгиликлар

“Тилтўқмоқ”

Бозор гавжум кимдир савдо-сотиқ билан машғул кимдир харид билан.Бирдан аёлларнинг жанжали ва хунук гаплари оламни тутди.
“Бу жой меники, нарсаларингни пастроқ қўй, ҳой харидоримни ўзингга чақирма” ва ҳақоратлар бир-бирига ёғдира кетишди.Қўлида тўқмоқлари йўғу “Тилтўқмоқ” роса авжида.Бундай вазиятлар кўп учрайди.Гоҳида аёллар талашиб, тан жароҳати ҳам олади.10 йиллик дугоналар ҳам 10 сонияда душманга айланиши мумкин.Аёлнинг англаб бўлмас руҳиятидан ,эҳтимол. Аёл гулдан нозик хилқат.У гўзаллик билан бирга тасаввур қилинади.Аммо унинг гўзаллигини тилидан чиқаётган ҳақоратлар бадбашара қилади.Оғзидан нима чиқяпти, кимнидир онаси, отасини турли гаплар билан қўшиш жанжални “қайнатиш” ишни ҳал этмайди-ку.Гўё осмон уларнинг бошига қулаган-у нажот йўқдай.Тирикчилик учун ҳар бир банда меҳнат қилади , ҳар қандай шароитда одамийликни йўқотмаслик, тилини тийиш асл инсоний фазилат.Аввало, тинглаш ва муроса, атрофга ҳурмат ҳисси жамоатчиликни англаш туйғуси мавжуд бўлса бундай томошалар камаяди.Тарбиясизлик, жаҳлдорлик, шаллақилик нафақат ўзгалар тинчлигини балки ёш авлоднинг руҳиятини ҳам бузади.

Қоражонова Сарвиноз
ҚДУ 4-босқич талабаси.

You may also like

Comments are closed.