Мақолалар

Брендга эргашиб ёхуд “уялган” уят

Ҳаммамизга маълумки, тинч ва фаровон юртимизда келажагимиз эгалари ватанимизга муносиб вояга етмоқда.Уларнинг илмда, спортда ва бошқа соҳаларда ютуқлари кўп.Бундан қувониб фахр ҳисини янада кўпроқ сезамиз.Бироқ айрим ҳолларда кўча куйда , жамоат жойларида мода ортидан эргашиб очиқ-сочиқ кийинган ёшларни кўрамиз-у дилимиз хира бўлади.”Брендда “деб жавонини турли хил уст-бошга тўлдириб уятни “уялтирадиган”лар орамизда анча.Кимнинг қандай кийиниши ўз хоҳиши лекин бир туйғу борки уни кўзга илмаслик кўнгилни хижил қилади.Бу одоб ва андишадир.”Уят ўлимдан қаттиқ”.Миллийлик асралса миллат асралади.Унинг асралиши урф одат, тил, кийим ва бошқа нарсаларда кўзга ташланади.Инсоннинг қандайлигини кийимидан ҳам қисман билса бўлади.Тана ҳаммада бор аммо уни ўзгаларга кўз-кўзлаш, турли қийқириқ либосларда жамиятга кўриниш бериш дидсизлик белгисидир.Маҳалла , ота-она, ака-укадан уялишни билмаганларга тақлид қилиб бошқалар ҳам эргашади.Кимлардир буни мода деб қабул қилади, кимлардир ҳамма кийяпти деб қилаётгандай туюлади.Кийим ўз эгасини безаши ёки инсон кийимини безаши унинг ички дунёсига чамбарчас боғлиқ.Қолаверса либоснинг қайси жойга борилишига қараб , ёш доираси, қайси мавсумлиги эътиборга олиб танланади.
Яқинда аза бўлаётган уйга ёрдамга келган қўшни қиз мини юпкасида ҳамманинг кўзига тушди ва қариялар насиҳат қилди.Ахир аза билан тўйнинг, йиғи билан кулгунинг фарқи бор-ку.Кийган либосингиз жамоатчиликда сизни уялтириб қаддингизни букмасин шундай либос танлангки айримлар кўриб ўрнак олсин.
Қоражонова Сарвиноз
ҚДУ 4-босқич талабаси

You may also like

Comments are closed.