Вт. Окт 15th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

ОТМларда тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматлари бўйича батафсил маълумотлар берилмоқда

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети География ва табиий ресурслар факультетининг барча гуруҳларида «Ахборот соат»лари ўтказилди.

Унда университетнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори И.Турдимамбетов ва факультет декани Н.Ембергенов ҳамда бошқа профессор-ўқитувчилар, ҳамда гуруҳ раҳбарлари иштирокида талаба-ёшларга 2019-2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматлари бўйича батафсил маълумотлар берди.

Шунингдек, «Ахборот соат»лари давомида талабаларга тўловларни амалга оширишда қулайлик яратиш, аҳолининг кенг қатлами учун олий таълимнинг ҳаммабоплигини таъминлаш мақсадида янги ўқув йилидан бошлаб, тўлов-контракт қиймати миқдорини икки хил кўринишда – «стипендияли» ва «стипендиясиз» амалга ошириш имконияти яратилганлигини стипендия миқдорининг оптималлашуви ва стипендиясиз шартнома тўлов тизимининг жорий этилиши билан билимли ва иқтидорли талаба ҳеч нима йўқотмаслигини тушунтирдилар.

Яна, аҳолига тўловларни амалга оширишда енгиллик яратиш мақсадида контракт суммаларини ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти берилди, иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида стипендия тайинлаш бўйича бир қатор янгиликлар киритилганлигини айтиб ўтдилар.

Н.Ембергенов,
География ва табиий ресурслар факультети декани.