Янгиликлар

Қораўзак туманида қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Департаментнинг Қораўзак туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Қ. фуқаро Г.га қалбаки акциз маркалар билан елимланган 95 дона “Қаратау” номли алкоголь маҳсулотини 2,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

You may also like

Comments are closed.