Чт. Ноя 14th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Чегарадан Қорақалпоғистонга ўтолмаган «Jack Daniels» ва биологик моддалар

Товар моддий бойликларни юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб ўтишга бўлган уринишлар божхона органлари томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси маълумот бермоқда.
“Доут-ота” чегара божхона пости орқали юртимизга келган фуқаро А.Р.нинг ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди. Унинг юклари божхона кўригидан ўтказилганда оғзаки сўровномада кўрсатилмаган моддий бойликлар борлиги аниқланди.
Умумий киймати 31 млн. сўмлик «Jack Daniels» номли вискийлар, биологик фаол қўшимчаларни мамлакатимизга ноқонуний олиб кираётганлиги аниқланди.
Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.