Чт. Ноя 14th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Тахиатошда МФЙ раиси 12 фуқаронинг пулларини ўзлаштирди

Тахиатош тумани прокуратураси томонидан «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор талабларининг бажарилиши ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда «Истиқлол ва қонун» хабар бермоқда.

Ўтказилган тезкор тадбир ва ўрганишлар натижасида тумандаги МФЙнинг раиси 12 нафар фуқарога 29 млн. 495 минг сўмдан ортиқ нафақа, моддий ёрдам ҳамда компенсация пулларини нотўғри тайинланганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат бўйича суд томонидан А.Б.га нисбатан қонунда белгиланган тартибда жазо тайинланди.