Вт. Окт 15th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Шуманайда бешта ташаббус бўйича лойиҳалар ўтказилмоқда

Мамлакатимизда ёшлар маънавиятини ошириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкиллаштириш бўйича Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта ташаббуснинг иккинчи йўналиши ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида иқтидорини юзага чиқаришга қаратилган.

Яқинда ана шу мақсадда Шоманай туманидаги Педагогика коллежида спортнинг Кураш тури бўйича туман биринчилиги ва марафон ўтказилди. Туман ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва қатор ташкилотлар билан ташкиллаштирилди.

Мазкур марафон ёшларни, туман аҳлини бир жойга жамлади, десам янглишмайман. Бу каби лойиҳалар бешта ташаббусни амалда татбиқ қилишда яққол намуна бўла олади, — дейди ёшлар иттифоқи Шоманай туман Кенгаши бош мутахассиси Иқлас Мухиятдинов.