Ср. Фев 26th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Пленумда номзодлар тасдиқланди

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг II Пленум мажлиси Молия вазирлиги мажлислар залида бўлиб ўтди.
Мажлисда партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига номзодлар ва маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Пленумни партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қаипбергенов кириш сўз билан очди ва олиб борди.
Ушбу Пленум мажлисида Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига номзодлар кўрсатиш масаласи кўриб чиқилди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуоти