Ср. Фев 26th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

«Очиқ эшиклар куни»даги журналистлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги “Матбуот кунларини ўказиш тўғрисида”ги 336-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 11 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги И.Юсупов номидаги давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида вазирлик муассислиги ва ҳаммуассислигидаги газета ва журналлар таҳририятлари раҳбар ва ходимлари иштирокида “Матбуот кунлари” доирасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.
Тадбирда газета ва журналлар таҳририят ходимлари билан учрашувга Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг раҳбар ва ходимлари, барча туман, шаҳар халқ таълими бўлимларининг масъул ходимлари, тажрибали ва ижодкор ўқитувчилар иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлик муассислиги ва ҳаммуассислигидаги газета ва журналлари таҳририятлари ходимлари тадбир иштирокчилари томонидан берилган барча саволларга аниқ жавоб беришди ҳамда берилган таклифларни 2020 йилдаги иш режаларига киритишни инобатга олишди.
2019 йил давомида ўзининг серқирра материаллари билан матбуот нашрларида фаол иштирок этган халқ таълими ходимлари таҳририятларнинг “Фахрий ёрлиқ”лари ва совғалар билан тақдирланди.