Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Чегарадан ўтолмаган 30 миллионлик биологик қўшимчалар

“Даут-ата” чегара божхона пости орқали бошқа давлатдан мамлакатимизга кириб келган фуқаро С.З.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.

Фуқаронинг юкларини божхона текширувидан ўтказганда, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи декларациясида кўрсатилмаган 30,4 миллион сўмлик 76 дона “Vitality Lux” биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.