Вт. Окт 15th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

“Алмата-Нукус” поездидан «тушолмаган» 60 та соат

“Алмата-Нукус” халқаро йўловчи поездининг йўловчиларидан бири фуқаро А.А.нинг юклари божхона ходимлари томонидан кўздан кечирилди. Натижада, унинг юклари ичидан умумий қиймати 11,8 миллион сўмлик салкам 60 дона турли хил қўл соатларининг борлиги аниқланди. Яширин тарзда олиб келинаётган юклар ҳужжатлаштирилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси маълумот бермоқда.

Айни пайтда ушбу юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.