Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Мендан кетгунча, унга етгунча

«2017 йил янги кўп қаватли уйга кирдик. Икки йил бўлди, эшикларидан қишда шамол ҳувуллайди, ёзда иссиқ уради. Совуқда эшик музларини соч қуртгич билан эритаяпмиз», деб ёзади таҳририятга Чимбой тумани, «Кончи» МФЙ, «Дўстлик» гузори, рақамсиз уй эгаси
Абдрасулиева Мехрибаным.

Мурожаатчи ўз шикоятида ўзининг ёлғиз она экани, 3 яшар фарзанди борлигини ҳам келтирган.
«Эшикларни янгисига алмаштириб, «ограждения»ни янгидан қуриб беришни сўрайман» дейди у қатъий.
Аслида, «Мендан кетгунча, унга етгунча» дея қўл учида ишланган бундай замонавийлик кимга керак? Ҳаловат кўрмаган уй эгасига уйнинг янгилигидан не наф? Ахир улар бу уйни ўз пулларига қурдирганди-ку?! Ёки биз адашдикми?

Мазкур масалада Чимбой тумани ҳокими ва бошқа мутасаддилар, албатта ўрганиб, қарор чиқаради, деб ишонамиз. Сайт ушбу мавзуга яна қайтишини ҳам эслатамиз.