Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Рақсдан яралган ором!

Рақс! Бу жозиба. 96 томирларни жумбушга келтирган илоҳий куч. Инсонни нафосат сари етаклайдиган тенгсиз истеъдод. Гўзал рақслар давраси-оромбахш майдондир. Ана шундай марду майдонларнинг бири Хоразм вилоятида ташкил қилинди. Республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган раққослар ва санъаткорлар бутун воҳа бўйлаб ўзгача кайфиятни бахшида қилишди.Ўзларининг мафтункор,бетакрор ва ўзгача услубларга йўғрилган рақслари билан эътиборни қозона олган хоразмлик раққос ва раққосалар,санъаткорлар ва ташкилотчилар меҳмонларни кўтаринки руҳда кутиб олишди.Анъанавий тарзда ўтказиладиган “Рақс сеҳри“ фестивали учун айнан Хоразм вилояти танлангани бежиз эмас.Чунки, жилвакор “Лазги“га қулоқ тутган ҳар бир одам ўзини беихтиёр рақсга тортади. Комилжон Отаниёзов,Ортиқ Отожонов,Рахматжон Қурбонов сингари бетакрор овоз эгалари, Гавҳар Матяқубова каби мафтункор жозиба соҳибалари чўгирма кийиб,бармоқ “шарқиллатган”, булбулдек куйлаганда дунёнинг барча жабҳасида овозлари акс-садо бўлиб айлади, десак муболаға бўлмайди.

Кўнгилларга ором берган “Рақс сеҳри“ фестивали кўпчилик қардошларимизни ўзида жамлаган тадбир. Ва унинг ташкил қилинишидаги ҳаракатлар ҳам бирмунча машаққатли. Лекин ташаббускор Хоразм халқи мана неча йилдирки,ушбу фестивални унутилмас онларга айлантириб келишмоқда. Бу фестивалда бўлган одамгина, у ҳақида тўлиб-тошиб сўзлайди. Ҳақиқий рақснинг сеҳрига гувоҳ бўлиш учун хоразмликни бир куйлатиб,бир ўйнатишнинг ўзи етарли. Зеро,инсоннинг руҳияти ўзининг жозибасини энг аввало,рақсда намоён қилади.

Лобархон Тўраева,

ҚДУ талабаси