Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Қорақалпоғистонда банкка қарздор тадбиркорнинг «Исузу»си сотилди

Амударё туман иқтисодий суди “Замонга мос қурилиш” МЧЖга “Ипотека” банкнинг Қорақалпоғистон филиалига тўлаши учун 134 млн.546 минг сўм қарздорлик бўича қарор чиқарди. МИБ Нукус шаҳар бўлими ушбу талабни бажариш учун қарздорга 15 кун эҳтиёрий муҳлат берди. Бу ҳақда “Истиқлол ва қонун” хабар бермоқда.

Аммо МЧЖ бир неча марта огоҳлантиришларга қарамай қарзни тўламади. Натижада, МИБ МЧЖга тегишли “Исузу” автомашинасини хатлади. Сўнгра ушбу автомашина сотиш учун онлайн аукционга қўйилди ва сотилди. Яъни банкнинг 156 млн. сўм қарздорлиги бутунлай қопланди.