Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

МИБ қорақалпоғистонлик нечта оиланинг ажрашишини сақлаб қолганини биласизми?

Ўзаро келишмовчиликлар туфайли ажрашиб кетган оилаларни яраштириш, оилада соғлом муҳитни таъминлаш мақсадида МИБ томонидан бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Йил бошидан бошлаб бюро ходимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикасида 548 та оила ярашишига эришилган. Бу дегани 548 та тирик етимлик синовига тушган фарзандларнинг бахти қайта таъминланди, деган сўз.

Шу кунгача алимнет тўламай юрган 40 та қарздор топилиб, 2 ва ундан ортиа ой мобайнида алимент тўламай келган 30 дан зиёд қарздор оталарга нисбатан МИБ томонидан маъмурий ишлар олиб борилган. Бу ҳақда МИБ ҚР Бошқармаси катта инспектори Ислам Пирниязов «Истиқлол ва қонун»га хабар берган.