Вт. Окт 15th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Берунийда рўй берган автоҳалокат натижаси нима билан якун топди?

Яқинда сайтимизда Беруний туманида рўй берган автоҳалокатда ЙПХ ходими вафот этгани ҳақида маълумот берган эдик. Жорий йил 10 сентябр куни рўй берган автоҳалокат натижасида йўл хавфсизлиги бошқармаси ходими бўлган Ш.Ю Спарк автомобильини бошқариб келаётган пайтда катта тезликда келаётган Малибу билан тўқнашган. Оқибатда ЙПХ ходими воқеа жойида вафот этган. Айни пайтда эса Малибу ҳайдовчисининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда. Сайтнинг ишончли манбасидан мана шу воқеа тасвирлари келиб тушди. Халок бўлган ЙПХ ходимининг оила аъзолари ва яқинларига яна бир бор чуқур ҳамдардлик билдирамиз!