Вт. Окт 15th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Мўйноқда эллик ўринга мўлжалланган МТМ ишга тушди

Президентимизнинг «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 30 сентябрдаги Қарори ҳамда 2018 йил 5 апрелдаги «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ва мактабгача таълимнинг давлат ва нодавлат тармоқларини янада кенгайтириш мақсадида Муйноқ туманида амалий ишлар йўлга қўйилган.

Хусусан, Мадели ОФЙ Порлитау овули ҳудудидан 50 ўринли «ҲАДИША» нодавлат мактабгача таълим муассасасига 1 млрд 800 млн сўм кредит мавлағи ажратилиб қурилиш ишлари якунига етказилди. 2019 йил 15 сентябр куни боғча фойдаланишга топширилди. Ҳозирги кунда боғчага 100 та бола қамраб олинди.