Вт. Окт 15th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Тўрткўллик фуқаронинг мурожаати ижобил ҳал бўлди

Аввалроқ сайтимиз орқали Тўрткўл тумани, Нодирабегим кўчасида истиқомад қилувчи фуқаронинг туман ҳокимига видео мурожаатини тақдим қилган эдик. Мурожаатда фуқаро ўзи ва бир қанча маҳалладошларининг уйига электр энергияси паст келиши натижасида уй жиҳозларининг куйиб қолаётгани ва бунинг олдини олиш мақсадида маҳаллага алоҳида трансформатор ўрнатиб беришини сўраганди.

Орадан бир қанча вақт ўтгач маҳаллага янги трансформатор ўрнатилгани ҳақида маълумот келди. Фуқаронинг сайтимизга йўллаган мурожаати ижобий ҳал бўлди. Ҳамкорлик учун туман ҳокимлигига сайтимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз.