Вт. Окт 15th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Тўрткўл: Бош Вазир қабулхонаси тадбиркорларга таянч бўлмоқда

Тадбиркорларга кўрсатилаётган амалий ёрдамларни янада кўпайтириш, улар фаолиятидаги тўсиқ ва муаммоларни ўз вақтида бартараф этишни таъминлаш мақсадида Президентимиз 2019 йилнинг 14 май куни “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди.

Ушбу Фармонга асосан мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларида Ўзбекистон Pеспубликаси Бош Вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилди.

Мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар Тўрткўл туманида фаолият кўрсатилаётган 1664 нафар тадбиркорлар учун ҳам айни муддао бўлди. Яъни Тўрткўл туманида ташкил этилган шундай қабулхона ҳам туман ишбилармонларининг муаммоларига ечим топишда муҳим омил бўлмоқда.

Жумладан, ”Амиробод савдо” маъсулияти чекланган жамияти раҳбари Кўпалов Ўлмас Халқ банки Тўрткўл филиали томонидан чет элдан қишлоқ хўжалиги техникалари сотиб олиш учун 500,0 млн сўм, 3 йилга йиллик 30 фоизли кредит ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилиб, тадбиркорнинг мурожаати қаноатлантирилиб 500,0 млн сўм Халқбанки Тўрткўл филиали томонидан қисқа муддатда ажратиб берилди.

Тўрткўл туманидан давлат рўйхатидан ўтган “КБ-Нур” МЧЖ раҳбари Қўчқаров Икрам тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида чет давлатдан автомобилларга сиқилган газ қуйиш асбоб ускуналарини сотиб олишда банк томонидан конвертация масаласида муаммоларга дуч келаётганлиги бўйича мурожаат қилиб шу муаммо ҳал этилиб амалий ёрдам кўрсатилди.
Баъзида асоссиз ёки турли тушунмовчиликлар асосида ҳам мурожаатлар бўлиб туради. Бундай вақтда қабулхона ходимлари томонидан мурожаатчига амалдаги қонунчилик асосида тушунчалар берилади. Шу вақтга қадар бу шаклдаги мурожаатларнинг йигирмадан ортиғи ўрганиб чиқилиб, йўл-йўриқ кўрсатилиб, зарур тушунчалар берилди.

Ҳозирда қабулхона қошида “business.gov.uz” ягона интерактив портали фаолият кўрсатмоқда. Порталда мурожаатлар ва уларнинг ҳал этилиш саналари ҳамда ҳолати акс эттириб борилади. Бу муаммонинг ҳал этилишида қабулхона томонидан назорат олиб боришнинг самарадорлигини оширишда катта аҳамиятга эга.

Қабулхона томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, кичик бизнес субъектларига уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, муаммоларини бартараф қилиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, туманимизнинг сектор раҳбарлари билан тасдиқланган графикга асосан 13 та сайёр қабуллар ўтказилиб, тушунтириш тарғибот ишлари ўтказилди.

2019 йил ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари тасдиқланган графикга асосан қабулхона ташаббуси билан тумандаги Жиноят ишлари бўйича, Фуқаролик ишлари бўйича, Маъмурий ишлар бўйича, Иқтисодий ишлари бўйича судлар раисларининг Бош вазир қабулхонасидаги сайёр қабули ташкил этилиб келмоқда. Қабулда Судлар раислари томонидан 5 та тадбиркорларга ўзларини қийнаб келаётган муаммоларининг ечимлари бўйича тушунтиришлар берилди.

Амалга оширилаётган бу каби ишлар туман аҳолиси ва тадбиркорлари фаолиятида ўзининг ижобий самарасини бериб келмоқда.

Қ.Сафаров,
Ўзбекистон Pеспубликаси Бош вазирининг
Тўрткўл туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини
кўриб чиқиш қабулхонаси мудири вазифасини бажарувчи.