Сб. Янв 18th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Элликқалъада «уста» фуқаронинг телефонини тузатолмади. Фуқаро бундан норози

Ота-боболаримиз “чумчиқ сўйса ҳам қассоб сўйсин”, деб бекорга айтишмаган.
Элликқалъа тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ушбу туманга қарашли Бўстон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Х.Г. ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб мурожаат қилган. Мурожаатда айтилишича, фуқаро Х.Г. бозор ёнида устахонадаги ўзини “устаман” деб таништирган Т.Б. исмли шахсга қўл телефонини таъмирлаш учун берган. Бироқ уста қўл телефонини тузатиш9 ўрнига бутунлаш ишдан чиқарган.
Ушбу мурожаат жамият мутахассислари томонидан махсус буйруқлар асосида ўрганиб чиқилди ва “уста”нинг айби билан яроқсиз ҳолатга келтирилган телефон ўрнига истеъмолчига 400 минг сўмлик бошқа телефон берилди.