Ср. Авг 12th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Тўрткўлда содир бўлган автоҳалокат оқибатида битта киши ҳалок бўлди

1 декабрь куни тунги соат 01:00 ларда Тўрткўл тумани эски МИБ биноси олдида “Cobalt“ билан “Spark“ машиналари тўқнашди. Оқибатда бир одам воқеа жойида вафот этган, иккита одам жароҳатланган.

Маълумот учун, бундан 14 кун олдин шу ерда автоҳалокат содир бўлган эди. Шундан кейин у ерга тезликни камайтириш учун “полис“ қўйилган. Шунга қарамасдан яна автоҳалокатлар рўй бермоқда.