Вт. Окт 15th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Ғурур: Жаҳон чемпионатида Жалғасбай Бердимуратов ғолиб

2019 йил 15-22 сентябрь кунлари Қозоғистон Республикаси Нур-Султан шаҳрида юнон-рум кураши бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида Жалғасбай Бердимуратов 3-ўринни қўлга киритди.
Нур-Султанда спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди. Бироз аввал 77 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Жалғасбай Бердимуратов бронза медали учун мусобақа мезбонларидан бири Асхат Дилмуҳаммедовга қарши баҳс олиб борди.
Кескин ва муросасиз кечган беллашувда ҳамюртимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва бронза медали билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу спортчимиз Токио Олимпиадасининг йўлланмасини қўлга киритган эди. Афсуски, бронза медали учун кечган бошқа бир баҳсда Элмурат Тасмуратов (-60 кг) эронлик рақибига имкониятни бой бериб қўйди.