Сб. Янв 18th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Тўрткўлда содир бўлган автоҳалокат бўйича туман Ички ишлар бўлими Каr24 сайти учун расмий маълумот берди

Мазкур жиноят иши Тўрткўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғи майор Х.М.Султанов томонидан 2019 йил 1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан фуқаро А.А.га нисбатан 352331/2019-94-сонли жиноят иши
қўзғатилган.

Жиноят ишининг қўзғатилишига, 2019 йил 30 ноябрь кунидан
1 декабрь кунига ўтар кечаси соат тахминан 00:00-00:30 ларда А.А. бошқарувида бўлган Кобальт русумли 95 170 МAA давлат рақам белгили автомашинасини Тўрткўл тумани Ғалаба кўчаси бўйлаб, шарқдан ғарбга томон маст ҳолатида бошқариб келаётиб, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда асосий йўлда, Тўрткўл тумани Навоий кўчаси бўйлаб, жанубдан шимолга томон ҳаракатланиб келаётган Ш.М. бошқарувидаги Спарк русумли, 95 С 864 HA давлат рақам белгили автомашинасига йўл бермасдан, ушбу автомашинанинг ўнг томонига бошқарувидаги автомашинанинг олд томони билан келиб урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган, ҳолати асос бўлган.

Оқибатда Спарк русумли, 95 С 864 HA давлат рақам белгили автомашинасининг олд йўловчи ўриндиғида ўтирган М.Ҳ. воқеа жойида вафот этган.

Бундан ташқари, Спарк русумли, 95 С 864 HA давлат рақам белгили автомашинаси ҳайдовчиси Ш.М. тан жароҳати олиб, туман Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Шу каби Кобальт русумли 95 170 МAA давлат рақам белгили автомашинаси ҳайдовчиси А.А. ҳам туман Тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.