Сб. Янв 18th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Мўйноқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шу жумладан туризм cоҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 15-
16 ноябрь кунлари ва 2019 йилнинг 20-21 август кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи
давомидаги топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда Мўйноқ туманини 2019-2021 йилларда комплекс
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, юксак туризм салоҳиятини янада ошириш, маданий меърос
объектларини асраш, халқ фаравонлигини таъминлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан:

Қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари борасида:
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 январь кунги 37-сонли қарорига мувофик, туманда 2019-2021
йилларда 1 трлн. 485 млрд. сўмлик 120 та қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш, экология ва атроф-
муҳитни мухофаза қилиш ҳамда бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.
Ҳозирда 49 та объектнинг, шундан 22 та ижтимоий, 18 та аҳолининг яшаш шароити ва сифатини
яхшилаш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, 3 та экология, 1 та ирригация, 1та балиқчилик хўжалигини сув билан таъминлаш ва 1 та туризм фаолияти билан боғлиқ бинолар ҳамда 2 та
туризм фаолияти билан боғлиқ бинолар ҳамда 1 та кўприк иншоотининг қурилиш-таъмирлаш ишлари
якунланиб, фойдаланишга топширилган. Бугунги кунда 49 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб
борилмоқда.
Бундан ташқари, дастурларда назарда тутилмаган 11 та объектда курилиш ишлари амалга
оширилиб, шундан 7 таси, яъни Давлат хизматлар маркази, 350 ўринли тикувчилик фабрикаси, туман
мудофаа бўлимининг чақирув пункти, “Сурхон куёши“ мактабгача таълим муассасаси, “Футуре Муйнак“ ўқув
маркази, туман саноат коллежини таъмирлаш ишлари ва Курант минора cоатининг қурилиши якунланиб
фойдаланишга топширилди. Хусусан
жорий йилнинг ноябрь ойида “Қазақдарё“ ОФЙ ҳудудида
90 ўринга мўлжалланган янгидан мактабгача таълим муассасаси, “Қазакдарё“ ОФЙ Мўйтен аҳоли пункти
худудидаги сувни чучуклаштирувчи станцияси, Курант минора соати, туман кадастр бўлими биноси
объектлари, инвестиция лойиҳалардан нон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чикарувчи “Сарсенова
Замира“ якка тадбиркорнинг биноси фойдаланишга топширилиди.
Шу йилнинг декабрь ойида туман марказида оилавий поликлиника, “Ёшлар маркази“, ҳаммом,
автобекат ва телемедицина маркази биноларини фойдаланишга топшириш ҳамда балиқ маҳсулотларини
қайта ишлаш бўйича консерва заводи лойихасини ишга тушириш хамда туманда АЁҚШ шаҳобчасини ташкил
этиш режалаштирилмоқда.
Бош прократура ташаббуси ва маблағи билан ”Ҳаким ота” овул фуқаролар йиғини ҳудудида 4 млрд. сўмлик 75 ўринли болалар боғчаси, туман марказида 1,5 млрд. сўмлик ҳаммом ва 1,5 млрд. сўмлик автобекат биноларининг қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.