Сб. Янв 18th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Номзодлар туман халқи билан учрашмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий Кенгашлари депутатлигига номзодлар ўзларининг тарғибот ишларини бошлаб юборган.
Шундай учрашувларнинг бири Чимбой туманидаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида 58-сонли “Қамыс-арық” сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига «Адолат» социал-демократик партиясидан номзод этиб кўрсатилган У.Узақова сайловчилар билан учрашди.
Номзод ўзининг сайловолди дастурида белгиланган вазифалари тўғрисида сайловчиларга атрофлича маълумот бериб ўтди.
Учрашув якунида номзод сайловчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб қайтарди.