Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Берунийда кредит ололмаётган фуқароларнинг тақдири қандай бўлди?

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Беруний туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини қўриб чиқиш қабулхонаси томонидан тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда бир қанча ишлар амалга оширилган. Беруний тумани «Саркоп» ОФЙда яшовчи фуқаро Джалгасова Камила Сапарбаевна “Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дастури асосида тадбиркорлик билан шуғулланиши учун туман Қишлоққурилиш банк томонидан берилган кафолат хатига асосан 7,5 млн. сўм кредит маблағларини тушуриб бермай турганлигини, кредитни тушуриб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Беруний тумани «Алфир» кўчаси, 18-уйда уйда яшовчи фуқаро Реимбаев Санъатжон Рузимбаевич ушбу Давлат дастури асосида тадбиркорлик билан шуғулланиши учун Беруний тумани Қишлоққурилиш банк томонидан берилган кафолат хатига асосан 15,0 млн. сўм кредит маблағларини тушуриб бермаётгани, кредитни тушуриб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат этди.
Беруний туманидаги “Абсолют-Жемчуг” ф/х раиси Аллабергенова Гуласал Шерипбаевна Давлат дастури асосида Қишлоққурилиш банк томонидан берган кафолат хатлари асосида фуқароларга 88,450 млн.сўмлик парранда тарқатган. Ушбу пулларни банкдан ҳисоб рақамига тушириб беришда амалий ёрдам сўради.
Ушбу мурожаатлар руйхатга олиниб, Джалгасова Камила Сапарбаевнага 7,5 млн. сўм, Реимбаев Санъатжон Рузимбаевичга 15,0 млн. сўм ҳамда “Абсолют-Жемчуг” ф/х раиси Аллабергенова Гуласал Шерипбаевнага 88,450 млн. сўм пуллари ўндирилди.

А.Сейткамалов,
Бош вазирнинг
Беруний туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини
қўриб чиқиш қабулхонаси мудири