Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

«Арсенал» афсонаси янги жамоага мураббийлик қилиш арафасида

Москванинг ,,Спартак“ клуби франциялик мураббий Арсен Венгерга қизиқиш билдирмоқда, деб ёзади Россия оммавий ахборот воситалари.

Хабар берилишича, Москва клубининг бош директори Томас Сорн Венгер билан учрашиш ва музокаралар олиб бориш учун Лондонга учиб кетган.
,,Қизил-оқлар“ жамоанинг қониқарсиз натижалари туфайли бош мураббий Олег Кононовни истеъфога чиқариш кутилмоқда.

,,Реал Мадрид“ клубининг собиқ бош мураббийи Сантиога Солари истеъфога чиқарилгач Арсен Венгер ,,Реал“ни бошқариш истаги борлигини маълум қилган эди. Лекин ,,Мадридликлар“ Венгер номзодидан кўра Зиданни орқага қайтаришни маъқул кўришди.

Маълумот учун, 60 ёшли Арсен Венгер ,,Арсенал“даги 22 йиллик фаолиятидан сўнг 2018 йилдан бери ишсиз ҳисобланади.