Вт. Окт 15th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

«Реал» келаси йил ҳам «бомбa» портлатмоқчи

,,Реал“ клуби келаси йил ёзида ,,ПСЖ“ ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан шартнома имзолайди.

Эл Чирингуито нашрининг хабарига кўра, мадридликлар франциялик иқтидор учун 225 млн. евро тўлайди. Яна 50 млн. евро бонуслар кўринишида бўлади. Натижада, Мбаппенинг трансфери тарихдаги энг қиммати бўлади.

Қайд қилиш жоизки, ,,Реал“ футболчининг трансфер қийматини бир неча йиллар давомида тўлайди. 35 млн. евро миқдорда дастлабки қисми 2020 йил ёзида ўтказиб берилади.

Мадридликлар Килиан билан бу мавсум шартнома имзолашга урунган эди. Лекин бунинг иложи бўлмади. Шунинг учун Зидан бу трансферни ёзиги трансферлар ойнаси очилгунга қадар ҳал қилиш ниятида.