Ср. Апр 8th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

«Президент арчаси» Тўрткўлда

🔷 Тўрткўл тумани марказий кўчасида қад ростлаган чиройли арча атрофида бугун болажонларимизнинг шўх куй ва қўшиқлари янгради. Шодон рақслар барчанинг байрам кайфиятига улуш қўшди.

🔷 Негаки, бугун «Президент арчаси» байрам тадбири ўтказилди. Тадбирни туман ҳокими Я.Бабаджанов кириш сўзи билан очиб берар экан, барчани янги йил байрами билан табриклади.

🔷 Байрам тадбирида тумандаги 24 нафар болалаларга Президент совғаси улашилди.

🔷 Шунингдек, байрам арафасида махсус ёрдамчи мактабда, санаторий мактаб интернатида ҳамда маҳаллаларда истиқомат қилувчи кам таъминланган оила фарзандларига, жами 500 нафарга яқин болажонларга совғалар улашилди.

🔷 Президент арчасида тумандаги боғча тарбияланувчилари, умумтаълим мактабларининг иқтидорли ёшлари, мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ўз итеъдодларини намоён қилдилар.

Тадбирда тумандаги тегишли ташкилот вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.