Ср. Апр 8th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Тўрткўл деҳқон бозоридаги ҳожатхона ҳолати ҳақида туман Давлат санитария эпидемиология назорати маркази қуйидагиларни маълум қилди

Жорий йилнинг 25 декабрь куни «Kar24» cайтида Тўрткўл деҳқон бозоридаги ҳожатхонадаги ҳолат тўғрисидаги ҳаволага асосан,  туман  Давлат  санитария-эпидемиология назорати маркази қуйидагиларни  маълум қилди:
«Тўрткўл эл ризқи» деҳқон бозори ҳудудида жойлашган якка тартибдаги тадбиркорга тегишли  хусусий ҳожатхона туман  Давлат  санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан текширув натижасида камчиликлар аниқланган эди.
Берилган муддат  ичида  жамоат ҳожатхонасининг ички сув қувурлари, қўл ювгичлар талаб даражасида таъмирланиб ишга туширилгани аниқланди ҳамда  санитария қоида  ва меъёрлари талабига жавоб беради, деган хулоса олинди.
Шунингдек, бинонинг ички ва ташқи қисмларида теварак-атрофни тозалаш ва ободонлаштириш ишлари ҳам ташкил қилиниб, аниқланган камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида «Тўрткўл эл ризқи» деҳқон бозори томонидан маълумот берилди.