Ср. Апр 8th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

«Янги йил» ва «Ҳосил байрами» тадбирлари кенг нишонланди

Қишлоқ хўжалиги соҳаси қадимий ривожланиш тарихига эга ва бугунги кунда такомиллашиб, бобо деҳқонларимизнинг иш унумдорлигини оширмоқда. Элимизнинг дастурхони тўкин, ризқ-рўзимизнинг бут бўлиши деҳқон ва фермерларимизнинг она ерга бор меҳрини бериб, етиштирган маҳсулотидадир.  Байрам тадбирини туман хокими С, Авезов очиб берди. Халқимизни, қишлоқ ҳўжалиги ходимларини байрам билан самимий қутлади. Ўз сўзида ўтиб бораётган йилимизда ҳар сохада эришилган ютуқларга тухталиб ва “энг аввало шуни алоҳида таъкидлашни истар эдимки,  давлатимиз раҳбарининг беқиёс ғамхўрлиги ва республикамиз раҳбариятининг доимий эътибори боис тарихимизга олтин ҳарфлар билан ёзиладиган 2019 йил биз учун ниҳоятда хайрли, хосиятли, самарали бўлмоқда. Биз “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да қўлга киритилган бу қувончли ютуқлар ва эришилган юксак марраларни биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг шу йилнинг 20-21 август кунлари республикамизда бўлиб, ислоҳотлар ва янгиланишларнинг бориши билан танишгани, сабр-тоқатли, матонатли қорақалпоқ элига яна бир бор чуқур эҳтиромини изҳор этгани, ўсиш-ўзгаришларни янада юқори босқичга кўтариш юзасидан қимматли кўрсатмалар бергани билан изоҳлаймиз деб таъкидлаб ўтди.

“Янги йил”ва “Ҳосил байрами” тадбири шодиёналарининг бадиий қисми қатнашчиларда катта таассурот қолдирди. Байрамона безатилган амфитеатр туманнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган соҳа пешқадамлари, кўп сонли меҳмонлар ва минг-минглаб аҳоли вакиллари билан гавжум бўлди. Тадбирлар жараёнида Тарихий асарларда шарқ халқлари томонидан, куз фаслида Меҳржон ва Хосил байрами, бахорда эса Навруз байрами ва сумалак сайиллари уюштирилганлиги тўғрисида маълумотлар кўп учрайди. Аждодлардан бизгача етиб келган маънавий меросларни, келажак авлодга етказиш, қадриятларга ҳурмат рухида тарбиялаш ватанпарварлик бурчимиздир. Хосил байрами ўзида миллат ва миллийликнинг ўзаро чамбарчас руҳиятини акс эттиради. Миллий спортнинг, мард ўғлонларимиз тимсоли полвонлар кураши, билаги бақувват йигитларнинг арқон тортишиву, дорбозлик санъати кўринишлари, чорвачиликдаги қадимий урф қўчқор уруш, чавандозларнинг от чопар ўйинлари бўлиб ўтди. 

Ғолиб иштирокчиларга туман хокимлигининг қимматбаҳо совғалари берилди. Халқимиз ёдида зарҳал харфлар билан ёзиладиган  байрамни тинчлик ҳукмрон заминда, ҳар йили халқимизга тўкин дастурхон ёзиб бериш насиб қилсин. Ҳосилимиз мўл, ҳирмонимиз баракали, тинчлигимиз абадий бўлсин.